"Металлург" - "Локомотив" U-21 учрашуви манзили ўзгарди

Iskandarov Abdulaziz
6 фев 2026, 08:09
Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

Режага биноан мазкур учрашув Тошкент вилоятидаги Аҳмад Яссавий стадионида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ "Металлург" ФК мухлислар ва мутахассислар томонидан келиб тушган мурожаатларни инобатга олган ҳолда баҳс манзилига ўзгартиш киритди.

"Металлург"нинг ёш "темирйўлчилар" билан ўйини Тошкентдаги "Локомотив" футбол академияси майдонида бўлиб ўтади. Мазкур беллашув Тошкент вақти билан 16:30 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Металлург" матбуот хизмати