

Футболчининг отаси раҳбарлик қиладиган фонднинг собиқ ходими айтишича, ташкилот ўз қоидаларини бузмоқда.
Маълум бўлишича, Месси фонди хайриядан тушган пулларни турли ижтимоий лойиҳаларга сарфламаган.
Прокурор Пабло Турано бу борада Аргетинада текширув ишларини ўтказмоқда.
Олдинроқ, болаларга ёрдам кўрсатадиган Месси фонди 10 млн евро миқдорида даромадни яхширгани эълон қилинган эди.
Бундан ташқари, "Месси ва унинг дўстлари" ўйинидан тушган пуллар бўйича ҳам текширувлар ўтказилганди.



