

Аргентиналик футболчи ҳали формага кириб улгурмаган. Унинг дебюти 29 августгача содир бўлмайди. Ўша куни парижликлар 4-тур доирасида "Реймс"га қарши ўйин ўтказишади.
Бугунги ўйинда Идрисс Гуйенинг сафга қайтиши кутилмоқда. Баҳсда Неймар, Ди Мария, Передес, Маркиньос, Верратти ва Доннарумманинг майдонга тушиши сўроқ остида. Серхио Рамосда эса жароҳат бор.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ - "Страсбур" ўйини бугун Тошкент вақти билан 23:55дан сўнг бошланади.



