Месси, Неймар ва Суарес "Барселона" сафида биргаликдаги 100-учрашувини ўтказишади

Aslanov Jasurbek
8 апр 2017, 11:52
"Малага"га қарши ЛаЛиганинг 31-тур учрашуви Лионель Месси, Неймар ва Луис Суарес учун "Барселона" сафида биргаликда ўтказган 100-баҳс бўлади.

Бу трио иштирок этган илк ўйин 2014 йилда бўлиб ўтган - Месси, Неймар ва Луис Суарес "Реал"га қарши баҳсда майдонга тушишган ва "Қироллик клуби" 3:1 ҳисобида ғалабага эришган эди.

"Барселона" триоси Каталония клуби сафида урган голлари сони 712 та (Месси - 496, Неймар - 100, Суарес -116).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com