

"Интер Майами" футболчисига айланиши деярли аниқ бўлиб улгурган Лионель Месси тез орада чиқиш қилади. Ушбу чиқишда Месси нега айнан МЛС клуби танланганига ойдинлик киритади.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Мессининг "Интер Майами"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бу баъзи мухлислар учун кутилмаган қарор бўлди. "Интер Майами" ҳозирда МЛС шарқий конференциясида охирги, яъни 15-ўринни эгаллаб турибди.



