Месси альпинистни табриклади

Mirjalol Normatov
23 май 2018, 11:20
"Барселона" футболчиси Лео Месси альпинист Дан Женглобуни табриклади.

"Дан Женглобу - сизни Эверест чўққисини забт этганингиз билан табриклайман! У ердан туриб, менга бўлган муҳаббатингизни кўрсатганингиз учун катта раҳмат", - деб ёзади Месси ўзининг "Facebook"даги саҳифасига.

Ушбу альпинист Эверест чўққисини забт этди ва Мессининг либоси билан расмга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: facebook.com/leomessi/