

"Мората – жуда яхши ўйинчи. Ўйлайманки, у менинг жамоамнинг ўйини учун барча хусусиятларга эга. Лекин, Мората менга бир ой олдин бошқа клубга ўтишни истаётганини айтганди. Альваро салоҳиятли ва муҳим ўйинчи. Техника ва жисмоний жиҳатдан жуда яхши имкониятга эга. Унинг ўйини жамоамнинг услубига тўғри келади. Аммо, охирги ойда вазият ўзгарди. Шунинг учун, ўзгаришга мослашишимиз керак бўлади", – дейди Сарри.
Аввалроқ, Мората 7,5 миллион евро эвазига "Атлетико"га ўтиши ва мавсумнинг иккинчи ярмида ижара асосида тўп тепиши ҳақида маълумот берилганди.



