Мата шартномани узайтиришдан бош тортмоқда

Mirjalol Normatov
24 мар 2019, 13:42
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата ёзда жамоасини тарк этиши мумкин.

"The Telegraph" хабарига кўра, ушбу мавсумда шартномаси якунланадиган испаниялик футболчи МЮ билан келиша олмаяпти.

Манкунианликлар Матага 2020 йилга қадар шартнома таклиф қилишган. Бироқ у бир неча йиллик шартномани талаб қилмоқда.

Ундан ташқари, футболчи кўпроқ маош сўрамоқда. Ҳозирда у йилига 10 миллион евро ишлаб топмоқда.

Мата МЮга 2014 йилда ўтганди. Шу вақтдан буён у жамоа таркибида 214 ўйинда 44 гол киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›