"Машъал" таътилга чиқди

Narzulla Saydullayev
7 июл 2017, 12:00
Олий лиганинг биринчи даврасини 8-ўринда якунлаган "Машъал" жамоаси 11 июлга қадар қисқа муддатли таътилга чиқди.

Айни вақтга келиб жамоани расман, тожикистонлик легионери Умеджон Шарипов тарк этиб бўлган. Таркибда  бошқа футболчилар ҳозирча жамоа билан биргалар. 11 июлдан бошлаб жамоа яна ўз йиғинини бошлайди.

Таркибда албатта бир қатор ўзгаришлар ва трансферлар бўлиши кутилмоқда. Янгиликлар  ва воқеаларни кейинги саҳифаларимизда батафсил ёритиб борамиз.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz