

Бугун жамоа кейинги ўйинга тайёргарликни бошлади, футболчилар асосан жисмоний машқларни бажаришди. Таркибдаги барча футболчилар соғ-саломат. "Локомотив”га қарши учрашувни, Зоҳир Қўзибоев ўтказиб юборади, унда сариқ карточкалар сони 4тага етган.
Эслатиб ўтамиз, "Машъал” жамоаси навбатдаги баҳсни ҳам ўз майдонида ўтказади. 18 октябрь куни олий лиганинг 20-тури қолдирилган учрашувида Тошкентнинг "Локомотив” жамоаси Муборакда меҳмон бўлади.



