

Украина фуқароси Дмитрий Башлай “Машъал” билан бир йиллик шартнома имзолади. 28 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсумда Беларуснинг “Днепр” жамоасида 22 ўйинда иштирок этиб, 1та гол урган. Бугун Дмитрий Башлай тиббий кўрикдан ўтади.

Ўтган мавсумда Самарқанднинг "Динамо" сафида ёрқин ўйин намойиш этган Искандар Холмирзаев "Машъал" билан шартнома имзолади. Энди Холмирзаев икки йил давомида "газчилар" шарафини ҳимоя қилади.




