

"Marca" хабарига кўра, каталонияликлар трансфер учун сўралаётган 111 миллион евро маблағни тўлай олишмайди. "Барселона" ушбу трансфер учун "Интер"га бир неча футболчисини беришга тайёр турибди. Бироқ бу миланликларга ёқмаяпти.
Ушбу мавсумда 22 ёшли Мартинес "Интер" таркибида барча турнирларда 31 ўйинда 16 гол урди ва 4 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йил ёзига қадар давом этади.



