

Қайд этилишича, “Реал” бош мураббийи Сантьяго Солари бразилиялик ҳимоячи Марселони ортиқча вазни сабаб асосий таркибга киритмаяпти. Унга кўра, Марсело ҳозирда 6 кг ортиқч вазнга эга.
Маълумот учун, Марсело Ла Лига 20-турида “Севилья”га қарши ўйинда захирада қолдирилди. Унинг ўрнида эса Серхио Регилон майдонда ҳаракатланди.
Марсело жорий мавсум “Реал” сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



