
"Жамоа имкониятлари борасида бизда шубҳа йўқ. Биз нималарга қодирлигимизни биламиз. Жамоа катта ишни амалга оширди ва кетма-кет икки марта мағлуб бўлишга ҳаққи йўқ. Осон бўлмади, аммо умидни йўқотмадик. "Реал"ни тарк этган футболчиларга келадиган бўлсак, улар кучли ўйинчи бўлган. Ҳозир биз қолганлардан яхши фойдалана олишимиз керак" - дейди Марсело.