Марио Гетце: «Футбол одамларга қувонч улашади. Менинг қаҳрамонларим эса - шифокор ва ҳамширалар»

10 сен 2014, 23:56
"Бавария" клуби футболчиси Марио Гётце ўзини бошқа чемпионатда ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб бериб ўтди.
Ўзингни янада кенгроқ танитиш учун кўплаб чемпионатларда ўйнашинг мумкин. Бунга мисоллар жуда кўп.
Ростини айтсам, мен бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганман.
Мен "Бавария"да бахтлиман. Бундеслигада иштирок этаётганимдан хурсандман.
Футбол одамларга қувонч улашади. Аммо бу ерда гап бировни ҳаётини сақлаб қолиш ҳақида кетмаяпти. Шифокор ва ҳамширалар ўзгалар ҳаётини сақлаб қолишади ва инсонларни биздан кўра кўпроқ хурсанд этишади. Шу сабаб, менинг қаҳрамонларим - шифокор ва ҳамширалар.

Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›