

«Реал» раҳбарияти ҳужумчи Карим Бенземанинг ўйинларидан қониқмаяпти. Бу мавсумда франциялик футболчи 12та ўйинда 2та гол урди ва 3та голли пас берди.
Бундан ташқари клубдагиларга Марселонинг ҳам ҳаракатлари маъқул эмас. «Реал» директорларининг фикрича бразилиялик футболчи баъзи ўйинларда тўлиқ кучи билан ўйнамаяпти.




