Марадона: "Роналду аргентиналик бўлишини хоҳлардим"

Tolibjon Qosimov
20 июн 2017, 21:04
Афсонавий собиқ футболчи Диего Марадона ҳужумчилар Криштиану Роналду ва Лионель Мессиларнинг ўйинига фикр билдириб ўтди.

"Криштиану - бу ҳақиқий куч. Мен уни аргентиналик бўлишини хоҳлардим.

Лекин, мен Мессини афзал кўраман. У футбол ўйнашни ҳурмат қилади ва рақиблардан осон ўтиб кетади. Лео Жаҳон чемпионатини ёлғиз ўзи юта олмайди. Лекин, у Аргентина билан мундиалда ғолиб бўла олмаган тақдирда ҳам биз уни эслаб қоламиз", - деди Марадона.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›