Марадона: "Месси ва Роналду ўртасидаги фарқ катта эмас"

Aslanov Jasurbek
28 дек 2016, 15:49
Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Диего Марадона "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Реал" форварди Криштиану Роналдуни солиштирди.

Афсонавий аргентиналикдан бу футболчилардан қай бири кучлироқ эканлигини сўрашди..

"Уларни солиштириш қийин. Месси ва Роналду ўртасидаги фарқ катта эмас. Уларнинг ҳар бири ғалаба қозониши мумкин. Бу гап Неймарга ҳам тегишли, у ўз ўйини билан ажралиб туради" - дейди Марадона.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TuttoMercatoWeb

Сўнгги янгиликлар

Барча ›