"Манчестер Юнайтед" Кокоринга бўлган қизиқиш борасида изоҳ бермади
Aslanov Jasurbek
20 авг 2015, 18:14
"Манчестер Юнайтед"нинг алоқа бўйича директори Филип Тоунсенд "қизил иблислар"нинг "Динамо" ҳужумчиси Александр Кокоринга қизиқиши ҳақида изоҳ бермади.
"Ҳар бир трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед" юзлаб футболчиларга қизиқиш билдиради. Буларнинг барчаси миш-миш. Клубимиз сиёсати қуйидагича, биз фақат тасдиқланган хабарларга изоҳ берамиз. Кокорин ҳақида ҳеч нарса дея олмайман" - дейди Тоунсенд.