

Маълумотларга кўра, жамоанинг байрам кечаси 13 декабрга режалаштирилган эди, аммо "Вольфсбург"дан учралган мағлубият туфайли тадбир бўлмайди. Байрамни бекор қилиш қарорини жамоа сардори Уэйн Руни ва бошқа футболчилар қабул қилди. Бу борада Луи ван Гал томонидан ҳеч қандай босим бўлмаган.



