"Манчестер Юнайтед" Серхио Рамосга беш йил учун 55 млн. евро таклиф қилди
Aslanov Jasurbek
25 июн 2015, 11:10
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ва мураббийлар штаби "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамосни харид қилиш учун барча йўлларни ишга солмоқда.
Маълумотларга кўра, манкунианлар футболчига 5 мавсумда 55 млн. евро тўламоқчи. Агар Рамос инглиз грандига ўтса биринчи мавсумда 12 млн. евро олади. Йил ўтиши билан унинг маоши 0,5 млн. еврога камайиб бораверади ва 5 йилда 10 млн. еврога етади.