"Манчестер Сити"нинг олти футболчиси АПЛнинг рамзий жамоасига киритилди

Aslanov Jasurbek
4 июн 2021, 21:40
"Сити" амалдаги чемпион ҳисобланади.

4 июнь куни Англия Премьер-лигасида мавсумнинг рамзий жамоаси эълон қилинди. Ундаги энг катта ўринни "Манчестер Сити" банд қилган, "шаҳарликлар"нинг олти нафар футболчиси рамзий жамоага киритилган.

АПЛ рамзий жамоаси билан танишинг: Эдерсон (Манчестер Сити) — Жоау Канселу (Манчестер Сити), Жон Стоунз (Манчестер Сити), Рубен Диаш (Манчестер Сити), Люк Шоу (Манчестер Юнайтед) — Кевин де Брюйне (Манчестер Сити), Илкай Гюндоган (Манчестер Сити), Бруно Фернандеш (Манчестер Юнайтед) — Харри Кейн (Тоттенхем), Муҳаммад Салоҳ (Ливерпуль), Сон Хен Мин (Тоттенхем).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/pfa