Манчестер жамоалари бир футболчи учун курашмоқда

Mirjalol Normatov
22 апр 2018, 12:43
"Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" жамоалари "Наполи" ярим ҳимоячиси Жоржиньонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, икки клуб ҳам футболчини трансфер қилишни режалаштирмоқда. Улар футболчи учун 40 млн евро тўлашга тайёрлар.

Олдинроқ футболчи "Ливерпул"нинг ҳам назарида бўлаётгани борасида маълумотлар тарқалганди.

Бу мавсумда 26 ёшли футболчи барча турнирларда 34 учрашувда қатнашиб, 4 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tribal Football