“Ман Сити”нинг 3 ҳимоячиси учун мавсум якунланди

Eldor Akmurzayev
9 май 2022, 08:10
Бу ҳақда “шаҳарликлар” устози Пеп Гвардиола хабар берди.

Унга кўра, “Манчестер Сити” ҳимоячилари Рубен Диаш, Жон Стоунс, Кайл Уокер жароҳат олган ва улар жорий мавсум бошқа майдонга тушмайди.

Диаш АПЛ 36-тури доирасида “Ньюкасл”га қарши (5:0) ўйинда мушаклари лат егани туфайли захирага олинганди. Уокер ЕЧЛ ярим финали жавоб баҳси доирасидаги “Реал” (1:3) билан учрашувда товонидан жароҳат олганди. Стоунс эса сон соҳаси билан боғлиқ муаммолар туфайли жамоанинг охирги 2 баҳсида қатнашмади.

Англия чемпионлиги учун курашаётган Гвардиола шогирдларини олдинда “Вулверхэмптон", “Вест Хэм” ҳамда “Астон Вилла”га қарши учрашувлар кутмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports