Макларен: "Ньюкасл" ўзига-ўзи муаммо яратди"

Aslanov Jasurbek
14 фев 2016, 13:45
"Ньюкасл" бош мураббийи Стив Макларен "Челси"га қарши АПЛнинг 26-тур учрашуви (1:5) ҳақида фикр билдирди.

"Биз ўйиннинг икл 15 дақиқасида мағлуб бўлган эдик. Ҳимояда кадрлар етишмади. Роландо Ааронс мажбуран чап қанот ҳимоячиси вазифасини бажарди, Стивен Тэйлор эса сўнгги олти ойдаги иккинчи учрашувида майдонга тушди.

Биз ўзимизга-ўзимиз муаммо яратдик. "Челси" ўйинни фаол бошлашини билган эдик. Улар биринчи бўлимдаёқ учрашувни ҳал қилиб, кейинги баҳсларга хотиржам тайёргарлик кўрмоқчи эди" - дейди Макларен.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC Sport