Лёв: "Гётце Беккенбауэрни эмас, мураббийларнинг гапига қулоқ солиши керак"
Aslanov Jasurbek
15 июн 2015, 16:41
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв "Бавария" ярим ҳимоячиси Марио Гётцега Беккенбауэрнинг сўзларига эътибор бермасликни маслаҳат берди.
"Мариони биладиганлар уни манман эмаслигидан хабардор. Беккенбауэр бу гапларни туйғуларга эрк бериб айтган. Гётце 23 ёшлигини ҳисобга олиш керак ва ўсиши мумкин. Футболчилар учун мураббийнинг гаплари муҳим" - дейди Лёв.