Лукаку Ибрагимовичдан рухсат сўради

11 июл 2017, 08:26
"Манчестер Юнайтед"нинг янги ҳужумчиси Ромелу Лукаку нега айнан 9-рақамни олганини айтиб ўтди.


- Мен ҳар доим рақам танлашдан олдин онам билан маслаҳатлашардим. Авваллари 10-рақамда ўйнардим, чунки йилнинг 10-ойида, яъни октябрнинг 10-кунида онам таваллуд топган. Манчестерда 9-рақамда ўйнашимга келадиган бўлсак, мен ҳужумчиман ва бу рақам кўпроқ форвардга мос келади. Мен бу рақамни танлашимдан олдин Златандан рухсат сўрадим.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: espnfc.us