Луис Энрике: «Педро ғаройиб гол урди»

Narzulla Saydullayev
10 май 2015, 13:27
«Барселона» устози Луис Энрике Испания чемпионатининг 36-туридан ўрин олган «Реал Сосьедад»га қарши ўйиндан (2:0) сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Қийин аммо муҳим ўйинни ўтказдик. Жамоа жисмонан яхши тайёр, лекин баъзи ўзгаришларни амалга оширдик.

36та ўйинда атига 19та гол ўтказдик? Футболчиларим ҳимояда яхши ўйнаш ижобий натижа калити эканини билишади. Энг яхши ҳимоя бу тўпни рақиб майдонида ушлаб туриш.

Педро – майдонга тушмаса ҳам жамоага ёрдам беради. Унинг голи жуда чиройли чиқди. Машғулотлар вақтида бундай голларни урарди. Педро – топ-футболчи», – дейди Луис Энрике.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›