"Локомотив" ўртоқлик ўйинида "Қизилқум"га мағлуб бўлди

Mirjalol Normatov
11 окт 2021, 23:11
Бугун ТТЙМИ стадионида "Локомотив" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Суперлиганинг 22-турига қизғин тайёргарлик кўраётган "Қизилқум" жамоаси ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда бугун Тошкентда "Локомотив" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Қизғин курашларга бой ўтган учрашувда жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйиндаги голларга жамоамиз сардори Эркин Бойдуллаев ва Беҳруз Саъдуллаевлар муаллифлик қилишди.

"Локомотив" - "Қизилқум" 0:2

Голлар: Эркин Бойдуллаев, Беҳруз Садуллаев

"Қизилқум" : 1. Игнатий Нестеров 21. Муҳсинжон Убайдуллаев 75. Олег Толмасов 20. Ислом Тўхтахўжаев 14. Файзулло Қамбаров 19. Жамшид Хасанов 6. Эркин Байдуллаев 8. Гиорги Кухианидзе 33. Шахзод Туропов 30. Элгужа Григалашвили 7. Ислом Кенжабаев

Захира: 22. Артём Макосин 99. Иброҳим Мухторов 11. Шамсиддин Сагдуллаев 88. Ахрор Умаржонов 25. Азизбек Усмонов 71. Тимур Набиев 17. Салим Мустафаев 44. Хумоюн Абдуалимов 9. Беҳруз Садиллоев 18. Жасур Азимов

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Қизилқум" матбуот хизмати