

Аммо шуни маълум қиламизки, “Локомотив” футбол клуби мураббийлар штаби ҳеч бир голландиялик футболчига қизиқаётгани йўқ ҳамда бу борада гап-сўз ҳам бўлмаган.
Албатта, имкон бўлиши билан жамоамиз сафига хорижлик ҳужумчи келиб қўшилиши мумкин, лекин бу ўйинчи Голландиядан бўлмайди. Маълумки, “темирйўлчилар” мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини Дубайда олиб боришмоқда ва клуб таркибига янги футболчи келиб қўшилиши ҳамоноқ буни расман эълон қиламиз.



