

"Diario Gol" нашрининг ёзишича, 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолаш учун "Ливерпуль" даъвогарлик қилмоқда. Мерсисайдликлар устози Юрген Клопп ушбу трансфернинг амалга ошишини истамоқда. Трансфер ёздаёқ амалга ошиши мумкин.
Родриго 2019 йил ёзида "Реал"га ўтганди. Ушбу мавсумда форвард 17 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 6 ассист қайд этди.



