

Бу мерсисайдликлар учун кетма-кет саккизинчи ғалаба бўлди. Ушбу ўйинлардаги умумий ҳисоб 21:3 ни ташкил этмоқда.
"Ливерпуль" сўнгги марта 7 ноябрь куни "Вест Хэм"га ютқазганди (2:3).
Айни пайтда Клопп шогирдлари АПЛда 40 очко тўплаган ҳолда, иккинчи ўринни эгаллаб туришибди.
Клуб 19 декабрь куни сафарда "Тоттенхэм"га қарши ўйнаши лозим эди. Бироқ, лондонлиялар таркибида коронавирус кўпайиб кетгани сабабли, мазкур баҳс бошқа кунга қолдирилди.




