"Ливерпуль" Адама Траоренинг хариди борасида музокаралар олиб бормоқда

Alisher
14 авг 2021, 12:28
"Ливерпуль" "Вулверхэмптон" ҳужумчиси Адама Траорега қизиқмоқда.

"Бўрилар" маошлар миқдорини туширишмоқчи ва ўйинчининг сотувидан маблағ ишлаб олишни хоҳлашмоқда.

25 ёшли испаниялик футболчининг ўзи фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттиришга қарши эмас. Ўйинчининг "Вулверхэмптон" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt Траорени 30 миллион еврога баҳоламоқда, аммо "бўрилар" ўйинчини 45 млн евродан камига қўйиб юбормайди. "Ливерпуль" бундай маблағни тўлашга тайёр эмас. Музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: 90min