"Лион" Денайерни трансферга қўйди

Alisher
10 янв 2022, 16:44
"Лион"га ортиқ марказий ҳимоячи Жейсон Денайер керак эмас.

Франция клуби футболчининг январдаги трансфери борасида ҳар қандай таклифни эшитишга тайёр.

Бунга сабаб 26 ёшли бельгиялик билан янги шартнома имзолашдаги муваффақиятсизлик бўлди, у ойига 400 минг евро маош талаб қилди. Бунга қарамай, Денайернинг ўзи Францияда қолишни хоҳлайди, "Лион" эса уни сотувга қўйди.

Денайернинг бозор нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe