

"Ажойиб пас ва мўъжизакор гол. Шуларнинг барчаси 15 дақиқа ичида бўлди. Шунчаки қизиқ-да, "Олтин тўп"ни топширадиганлар Испания чемпионатини ҳам кузатиб туришармикин? Шундай бўлса, Месси бу совринни олиши керак", - деди Линекер.
31 ёшли Месси "Севилья"га қарши баҳсда Коутиньонинг голига ассистентлик қилди ва 12-дақиқада ўзи гол урди. 26-дақиқада эса жароҳати боис алмаштирилди.



