

35 ёшли мураббий январ ойида Клопп штабини тарк этиб, Голландиянинг НЕК клубига бош мураббий этиб тайинланганди. Мавсум якунига кўра унинг жамоаси Голландия юқори дивизионига йўл ололмади ва клуб раҳбарияти Линдрес билан шартомани бекор қилди.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Клопнинг асосий ёрдамчиси Желько Бувач мавсум якунига қадар жамоа билан вақтинча хайрлашганди. Янги мавсум олдидан Бувач ҳам ўз ишига қайтиши кутилмоқда.



