

Ҳужумчи Роберт Левандовски ва ярим ҳимояси Кингсли Коман вазиятларнинг бирида дастлаб бир бирларини “ширин” сўзлар билан ҳақорат қилишди сўнгра ростманаси жанжаллашиб кетишди, дея хабар бермоқда Bild.
Никлас Зюле ва Жером Боатенг вазиятга аралашиб, жанжалкаш “хўроз”ларни ажратиб қўйишди.
Бош мураббийи Нико Ковач эса футболчиларни бу қилиғи учун ечиниш хонасига жўнатмади. Аксинча улар машғулотларда давом эттиришди.
“Бавария” ҳозирча бу вазиятга расман изоҳ бергани йўқ.



