Левандовски «Селтик»ка қарши ўйнайдими? Бугун маълум бўлади

Narzulla Saydullayev
30 окт 2017, 08:21
«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг «Селтик» билан ўйинда иштирок этиши бугун, 30 октябрь куни малум бўлади.

Бу ҳақда бош мураббий Юпп Хайнкес маълум қилди.

«Роберт Глазгода ўйнайдими ёки умуман у ерга борадими душанба кунги текширувдан сўнг маълум бўлади», — дейди мураббий.

Левандовски Бундеслига доирасидаги «Лейпциг» билан ўйинда жароҳат олди. Унинг жароҳати у қадар оғир бўлмаса ҳам «Селтик» билан баҳсдаги иштироки катта сўроқ остида.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kicker.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›