Левандовски Нистелройдан ўзиб кетди

Eldor Akmurzayev
23 окт 2019, 01:15
ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган “Олимпиакос” – “Бавария” баҳсининг 34 дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Роберт Левандовски рақиб дарвозасини ишғол этди.

Бу полшалик форварднинг мусобақадаги 57 голи бўлди ва у мазкур кўрсаткич бўйича голландиялик футболчи Руд ван Нистелройдан (56 гол) ўтиб кетди. Ундан олдинроқда эса Карим Бензема (60), Раул Гонсалес (71), Лионель Месси (112) ҳамда Криштиану Роналду (127) бор.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Squawka