Лапорта класико ҳақида: "Барса" ғалаба қозонади, бунга ишончим комил. Менда яхши туйғу бор"

Alisher
21 окт 2021, 18:24
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Ла Лига доирасидаги "Реал"га қарши ўйин ҳақида гапирди.

"Менда яхши туйғу бор. Биз икки ўйинни ютдик, ўйинчилар тикланишмоқда, Фати ва Агуэро қайтишди, биз мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз.

Мухлисларни тетиклаштирмоқчиман, сабаби шоу ажойиб бўлади. Агар "Реал"ни ютсак, буни қайд этиш ажойиб бўлади.

Мен оптимистик кайфиятдаман ва ютишимизга ишончим комил", - дейди Лапорта.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo