

"Биз "Арсенал"га қарши баҳсда ўзимизни яхши кўрсатдик, афсуски фақат бир очко ишладик, аммо МЮ устидан қозонилган ғалаба жамоага Чемпионлар лигаси учун курашда давом этишни таъминлайди. МЮга қарши баҳсда бор кучимизни кўрсатишимиз керак. Кўпинча тўртинчи ўринга яқинлашамиз, аммо кейин бўшашиб кетамиз. "Ливерпуль" учун бу баҳс - имконият. Ўйин дахшатли бўлишига ишонаман. Ўтган йили МЮ икки маротаба ғалаба қозонган. Қарзимизни қайтаришимиз керак" - дейди Лаллана.



