Кутилмаган янгилик! "Ювентус" бош директори клубни тарк этиши ҳақида эълон қилди

Aslanov Jasurbek
29 сен 2018, 23:54
"Ювентус" бош директори Жузеппе Маротта Турин клубини тарк этиши ҳақида эълон қилди.

"Ювентус"даги саккиз йил доимо қалбимда қолади. Клубдан кетишим ҳақида эълон қилмоқчиман, чунки душанба куни директорлар рўйхати тақдим этилади ва унда номим бўлмайди. Қандайдир миш-мишлар пайдо бўлишидан олдин кетишим ҳақида ўзим хабар берганим маъқул деб ўйладим.

Шартномам 25 октябрь куни якнуига етади ва у узайтирилмайди.

Кейинроқ ҳаммаси ҳақида айтиб бераман, аммо кетишим ҳақида ҳозир маълум қилишни маъқул кўрдим" - дейди Маротта.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›