Куртуа "Тоттенхэм"га қарши Англия Кубоги ярим финал учрашувигача сафга қайтиши керак

Aslanov Jasurbek
17 апр 2017, 12:43
"Челси" посбони Тибо Куртуа 22 апрель куни "Тоттенхэм"га қарши бўлиб ўтадиган Англия Кубоги ярим финал учрашувигача сафга қайтиши кутилмоқда.

Олдинроқ бельгиялик "Манчестер Юнайтед"га қарши АПЛнинг 33-тур учрашувини жароҳат туфайли ўтказиб юборгани эълон қилинган эди.

Маълумотларга кўра, "Челси" машғулот базасида НБА учун суратга олинаётган реклама ролиги вақтида бу шикастланиш содир бўлган. Посбон баскетбол тўпини ушлашга уриниб, ерга нотўғри тушган ва оёғини қайириб олган.

Куртуанинг жароҳати жиддий эмас ва у 22 апрелгача сафга қайтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›