

Каталонияликлар сентябрда Ла Лигада "Гранада", "Кадис" ва "Леванте"га қарши, Чемпионлар Лигасида эса "Бенфика"га қарши баҳс олиб боришади.
Қайд этиш керакки, "Барселона" президенти Жоан Лапорта жамоанинг ЧЛ доирасидаги "Бавария" (0:3)га қарши ўйиндаги мағлубиятидан жуда ҳам хафа.
Раҳбарият каталонияликларнинг тактик схемасидан норози ва Куман уч ҳимоячи билан ўйиндан воз кечишини, шунингдек ёш ўйинчилар, жумладан Рикард Пучга имконият беришини хоҳламоқда.



