Куадрадо: "Ювентус" "Реал"ни ҳайрон қолдириши мумкин"

Aslanov Jasurbek
30 май 2017, 10:19
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Чемпионлар лигаси финалида ўйнашдан хурсандман. Ғалабага бир қадам қолди, финалга тайёр бўлиш учун тер тўкиб меҳнат қиляпмиз. Эътиборли бўлишимиз керак, чунки рақиб жуда кучли.

Ҳимояда одатдагидек ишончли ўйнаш зарур. Ўзимиз ва жамоадошларимиз учун курашиб, имкониятлардан унумли фойдаланишимиз шарт. "Реал"ни ҳайрон қолдришимиз мумкин" - дейди Куадрадо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›