Кроос: "Бир йил давомида Гвардиола қўл остида ишлашдан завқ олганман"

Sherzod Nurmatov
3 ноя 2022, 18:46
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос қайси мураббий ўзига мос келиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Гвардиола "Бавария"да қолишимни хоҳлаган. Агар менинг футбол услубим учун мукаммал мураббийни танлаш керак бўлса, бу Гвардиола. Бир йил давомида унинг қўл остида ишлашдан завқ олганман. Пеп мени кучлироқ қилган", – деди Кроос "Marca" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола ва Тони Кроос фақат 2013/2014 йилги мавсумда "Бавария"да бирга ишлаган. Шундан сўнг германиялик футболчи "Реал"га йўл олди ва у билан бирга 4 марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди (Мюнхен клуби билан яна бир унвонни қўлга киритди).

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›