

"Неймар билан бир жамоада ўйнаш - роҳат, у ажойиб футболчи. Биз Бразилия терма жамоаси таркибида кўплаб баҳсларда бирга ўйнаганмиз. У билан битта клубда тўп тепсак яхши иш бўларди" - дейди 26 ёшли хавбек.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йилнинг ёзида "Барселона"ни тарк этган эди. ПСЖ уни 222 млн. евро эвазига сотиб олганди.



