

"Мане бугун ўйнамади, бироқ у чоршанба кунигача тайёр бўлади.
Шифокоримиз билан учрашдим. У Жо Гомес, Трент Александр-Арнольд ва Жордан Хендерсоннинг ҳолатини яна бир неча кунлар давомида текширишини айтди. Ҳар ўйиндан кейин айрим футболчиларда оғриқлар пайдо бўлади.
Хендонинг тиззасида жароҳати бор, бироқ у ўйнашда давом этмоқда. Бу яхши белги. Бироқ айрим футболчилар шу орқали ўз ҳолатини ёмонлаштириши мумкин. Жо Гомес ҳам тиззасида муаммо бор. Воқеалар ривожини кузатамиз", - деди Клопп.



