Клопп: "Бундай голлар ўтказиб ғалаба қозониб бўлмайди"

Narzulla Saydullayev
28 сен 2014, 13:00
Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Юрген Клопп «Шальке-04»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (1:2) ўз фикрларини билдирди.
«Бундай голлар ўтказиб юбориб футболда ютиб бўлмайди. Биз ҳеч қандай тактикага боғлиқ бўлмаган голларни ўтказиб юбордик. Бунга доим тайёр туриш керак, биз эса тайёр эмасдик.

Албатта, мавсумни яхши бошлай олмадик. Бизда муаммолар бор, аммо ишонинг барчаси яхши бўлади», — дейди Клопп Goal нашрига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com