Клаудио Маркизио Евро-2016ни ўтказиб юборади

Nadirkhuja Yuldashev
18 апр 2016, 01:52
"Ювентус" - "Палермо" учрашувида жароҳат олган Маркизио ярим йилга сафдан чиқди.

Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси оёқ пайи узилиб кетган. Бу жиддий жароҳат ҳисобланади. Тез кунларда футболчи жарроҳлик столига ётади.

Футболчини ўзи твиттердаги сахифасига шундай ёзади:

- Бугунги ходиса мени кайфиятимни тушириб юборди. Тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қиламан. Жамоамизнинг ғалабасидан эса хурсандман.


Ўхшаш янгиликлар


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф